
Алхамдулиллаҳи Робби-л-аъламийн, солли ва саллим ала Росулуллоҳ, аммо баъд…
Табобат билан шуғулланиш учун авваламбор инсон яратилишининг моҳиятини тушуниб олиш лозим. Ахир одам ўзи билмаган, тушуниб етмаган нарсани қандай қилиб даволаши мумкин? Агар биз номусулмон шифокорга мурожаат қилсак, ташхис қўйиш ва даволанишни бошлаётганда улар ҳеч қачон шайтон ва жинлар борлигини ҳисобга олишмайди, ҳолбуки кўпчилик жисмоний дарду касалликларни айнан шу махлуқотлар ҳосил қилади. Бундан ташқари номусулмон шифокорлар гуноҳларнинг одам танасига бўлган таъсирини, ҳамда касаллик кўпинча бирон бир гуноҳ учун жазо сифатида келишини ва шунинг учун фақат тавба ва хатою гуноҳларни тўғрилаш кишининг Аллоҳ инояти билан тўлиқ шифо топишига олиб келишини ҳам инобатга олишмайди.
Бундай очиқ ҳақиқатларни ҳисобга олмаган кишилар қўлида даволаниш сафсата гапдир, холос! Мисол сифатида бир кимсанинг қорасон (гангрена) дардига учрагани, унинг бу касалликка қандай йўлиққани, касалини қандай даволагани ҳақидаги ҳақиқатда бўлиб ўтган бир воқеани айтиб берамиз. Бу воқеада касалликни даволашда эришилган натижаларни ҳеч қачон номусулмон шифокорга ёинки мусулмон бўла туриб, одамларни даволашда юқоридаги асосларга таянмайдиган шифокорга мурожаат қилиш билан эришиб бўлмайди. (more…)